«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер клуб раҳбариятига ёзги трансфер ойнасида сотиб юборилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этди, дея хабар қилмоқда Manchester Evening News.
Норвегиялик мутахассис беш нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр: ҳимоячилар Фил Жонс ва Крис Смоллинг, ярим ҳимоячилар Жесси Лингард ҳамда Андреас Перейра, шунингдек ҳужумчи Алексис Санчес.
Сульшер ушбу футболчилар трансферидан тушган маблағ жамоани кучайтира оладиган ўйинчилар сотиб олинишига сарфланишига умид билдирган.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» «Боруссия Д» ҳужумчиси Жейдон Санчога қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Манкунианликлар жорий мавсум Премьер Лигада 45 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)