«Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Канте ёзги трансфер ойнасида лондонликлар сафини тарк этиши мумкин.
«Челси» раҳбарияти 29 ёшли футболчи трансфери борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр, дея хабар қилмоқда 90min.
Кантега Мадриднинг «Реал» ва ПСЖ жамоаларидан қизиқиш бор. Франциялик футболчининг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Нголо 2016 йилдан буён «кўклар» сафида тўп суради. Лондон шаҳри клуби Кантени 35,8 миллион евро эвазига «Лестер»дан сотиб олганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсум Канте жамоасининг 22 ўйинида майдонга тушиб, учта голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)