«Ливерпуль» ва «Барселона» футбол клублари «Севилья» ҳимоячиси Диего Карлос хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Diario Sport.
Севильяликлар клуби футболчини сотиб юбориш ниятида эмас, бироқ унинг шартномасида 75 миллион евро миқдорида товон пули ҳақидаги банд мавжуд. Аммо «Барселона» бразилиялик иқтидор эгасига бу қадар кўп пул сарфламоқчи эмас ва келишувга ярим ҳимоячи Иван Ракитични қўшмоқчи.
27- ёшли футболчи «Севилья»га 2019 йилда Франциянинг «Нант» клубидан ўтган. Аввалроқ у Португалиянинг «Эшторил» жамоасида тўп сурган. Жорий мавсум Диего Карлос Ла Лигада 25 ўйин ўтказиб, иккита гол ва еттита самарали узатма муаллифига айланди. «Севилья» сафида мавсум давомида фақатгина Хесус Навас ундан кўп ўйин ўтказган (27).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)