Британиялик аёл коронавирусдан ўлган онасини дафн этиш вақтида вафот этди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Унда айтилишича, коронавирусдан вафот этган 63 ёшли Жули Мёрфини Уорикширдаги Атерстоун қабристонида кўмишаётган бўлган. Дафн маросимида унинг фарзандлари, шу жумладан, 32 ёшли Лора Ричардс ҳам иштирок этган.
Шу вақтда унинг мазаси қочиб ҳушидан кетади. Дафн маросимидагилар унга ёрдам беришга шошилган, бироқ аёлни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган — у юрак хуружидан вафот этган.
Лора Ричардс 8 апрель куни ота-отасининг қабри ёнига дафн этилган. Карантин туфайли дафн маросимида фақат энг яқин оила аъзолари иштирок этишга рухсат берилгани сабабли у билан 5 киши видолаша олган, холос.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус билан касалланганлар сони 65 минг кишидан ошган, қарийб 8 минг одам вафот этган. Дунё бўйича эса касалланганлар сони 1 миллион 611 минг кишидан ошиб кетди.
Изоҳ (0)