Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда махсус ҳимоя костюмлари етмагани сабаб чиқинди «пакет»ларини кийишга мажбур бўлган уч нафар ҳамшира коронавирусга чалинди, деб хабар беради The Telegraph.

Фото: The Telegraph

Фото: The Telegraph

Нашр Лондон шимоли-ғарбидаги The Northwick Park госпиталининг чиқинди «пакет»ларни боши ва оёқларига кийиб олган тиббиёт персонали вакиллари тасвирланган сурат ҳақида маълумот берган. Ҳамширалар коронавирус юқтириб олгани тўғрисидаги хабарни тиббиёт муассасасининг вакили тасдиқлаган.

Ҳамширалар ишлайдиган ушбу госпитал март ойида — янги вирус билан касалланганлар сони кескин ўсиши кузатилган вақтида Буюк Британияда биринчи бўлиб тиббиёт жиҳозлари етишмовчилиги ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек, таъкидланишича, шифохона раҳбарияти ўз ходимларига тиббий ниқоблар, бош кийим ва фартукларни етказиб бера олмаган.

Аввалроқ Нью-Йоркда халатлар етмаган шифокорлар чиқинди «пакет»ларини кийишга тўғри келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади