• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарё ва Нурафшон туманлари ҳоким ўринбосарлари дарахтларни ноқонуний кесишга буйруқ берди

    Сирдарё туман ҳоким ўринбосари буйруғи билан «Шоликор» маҳалласидаги 1 туп арча ҳамда 1 туп қайрағоч кесиб ташлангани юзасидан вилоят назорат инспекцияси томонидан ўрганиш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

    Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Ўрганиш тадбирлари давомида 1 туп арча ва 1 туп қайрағоч дарахтлари таг қисмидан кесилгани аниқланган. Дарахтларни кесиш ишлари давом этаётган пайтда иш инспекция ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

    «Ходимларимиз томонидан дарахт кесиш ишларини олиб бораётган фуқаролардан бунга рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар қўлида ҳеч қандай ҳужжати йўқлиги ва бу топшириқ ‘тепадан’, яъни туман ҳокими ўринбосаридан бўлганини айтишди.

    Ҳолат бўйича ‘Шоликор’ МФЙ раиси Расулжон Абдураимовнинг ҳам кўрсатмаси олинди. Унга кўра, маҳалла раиси Худойберди Нажмуллаевга ҳудудда дарахт кесиш мумкин эмаслигини кўп бора тушунтиришга уринган, аммо ҳоким ўринбосари унга ‘ким келса, ўзим жавоб бераман’, қабилида жавоб берган», — дейилади хабарда.

    Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекция ходимлари томонидан туман ҳоким ўринбосари Худойберди Нажмуллаевга нисбатан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ табиатга етказилган зарар миқдори 11 707 500 сўм ҳисобланди. Тўпланган ҳужжатлар 6 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинган.

    Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Бунёд Саидхўжаевнинг буйруғи билан шаҳардаги «Бегалтепа» маҳалла ҳудудида 10 туп дарахт кесиб ташланган.

    Давлат экология қўмитаси маҳалла ҳудудида 9 туп арча ва 1 туп чинор дарахтлари таг қисмидан кесилган ҳамда 1 туп чинор дарахти ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантирилгани аниқланган.

    «Кўрсатилган манзилда дарахтларни кесиш ишларини олиб бораётган фуқаролардан бунга рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар қўлида ҳеч қандай ҳужжати йўқлиги ва дарахтларни кесиш учун Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосаридан топшириқ бўлганини маълум қилган.

    Шундан сўнг ўзини Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Бунёд деб таништирган шахс келиб, маҳалла ҳудудида йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани ва шу муносабат билан дарахтларни кесиш ишлари бошлаганини айтган», — дейилади хабарда.

    У ўз сўзида, шунингдек, дарахт кесиш учун «Ягона дарча»дан рухсат олинганини ҳам қўшимча қилган. Ҳолат бўйича ҳоким ўринбосаридан ёзма равишда тушунтириш сўралганда, уни беришдан бош тортган ва дарахт кесиш ишларини олиб бораётган шахсларни ҳам тарқатиб юборган.

    Маълум бўлишича, ушбу ҳолатда табиатга етказилган зарар миқдори 109 миллион 270 000 сўмни ташкил қилган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

    Бундан ташқари, Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Элликқалъа тумани Бўстон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. томонидан ноқонуний равишда 6 туб оқ терак кесилганлиги аниқланди.

    Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш)га асосан 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 2 876 700 сўм даъво белгиланди.

    Мавзуга доир: Давлат ўрмон фондига кирмайдиган 78 турдаги ўсимликлар рўйхати тасдиқланди

    Маълумот учун, Президентнинг тегишли фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

    08.04.2020, 23:28   Изоҳ (0)   35164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда карантин қоидаларини бузган фуқароларнинг велосипед ҳамда мототранспорт воситалари олиб қўйилмоқда

    08.04.2020, 23:04

    Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ҳамда Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш ёпилади

    08.04.2020, 22:52

    Юк машинасида 4 нафар фуқарони Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

    08.04.2020, 22:20

    Самарқандда катта корхона бошқарувчисида коронавирус аниқланган. У билан мулоқотда бўлган 200 киши карантинга олинган

    08.04.2020, 22:10

    Сирдарёда велосипедда бақир-чақир қилган фуқаро 15 суткага қамалди

    08.04.2020, 22:03

    Ўзбекистон валюта биржасида доллар курси 9700 сўмдан ошди

    08.04.2020, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.