Буюк Британиядаги энг катта оила соҳибаси бўлган Сью Рэдфорд 22-фарзандини дунёга келтирди, деб хабар берди Daily Mail.
45 ёшли аёл фарзандини Ланкастер шаҳридаги давлат касалхонасида дунёга келтирган. Чақалоқ 3,2 килограмм вазн билан туғилган.
Эндиликда аёл оиладаги 11-қиз фарзанд бўлган чақалоққа 49 ёшли турмуш ўртоғи Ноэл билан исм танламоқда.
«Коронавирус туфайли юзага келган вазият ортидан ҳозир туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмаймиз», — дейди аёл.
Журналистлар билан суҳбатда Рэдфорд COVID-19 пандемияси даврида туғишга қўрққанини айтган.
«Мен Ноэлни олдимга қўйишмасликларидан қўрқдим. Бу ҳаётимдаги энг ғайриоддий жараён бўлди. Шу билан бирга бу катта тажриба ҳамдир», — дейди аёл.
Кўп фарзандли оила Англиянинг Моркам шаҳрида, ўнта ётоқхонали уйда яшайди. Уларнинг тўнғич фарзанди Кристофер 30 ёшда. У ва унинг 26 ёшли синглиси Софи ота-оналаридан алоҳида яшайди. Софи турмушга чиққан, унинг икки қизи ва бир ўғли бор.
Изоҳ (0)