Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Telegram каналида Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 5-қўшимчанинг биринчи ва учинчи қисмларига ўзгартириш киритишни ташаббус қилаётгани ҳақида пост ёзди.

Фото: «Дарё»

  • 128-модда 5-қўшимчанинг биринчи қисмида тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса, жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш;
  • учинчи қисмида шу ҳолат такроран содир этилса, амалдаги 20 баравар базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклиф қилинмоқда.

«Тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларига тез ёрдам, ўт ўчириш, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортлар киради. Халқаро тажриба шуни кўрсатяптики, бундай транспортлар учун йўлларнинг махсус қисмлари бўлиши керак.

Ички ишлар вазирлиги жарималарни ошираверишдан кўра ҳукуматга автойўлларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича ташаббус берса, маъқулроқ бўлар эди.

«Қонунчилик палатасига киритилаётган ушбу таклифни рад этишга тайёргарлик кўряпмиз», — дея ёзган Алишер Қодиров.