Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга чалинган 390 кишининг (уларнинг икки нафари вафот этган, 30 нафари соғайган) 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ёш жиҳатдан олиб кўриладиган бўлса, касалланганлар орасида:
- 0-9 ёшгача —10 нафар (2,6 фоиз);
- 10-19 ёшгача — 15 нафар (3,8 фоиз);
- 20-29 ёшгача — 59 нафар (15,1 фоиз);
- 30-39 ёшгача — 111 нафар (28,5 фоиз);
- 40-49 ёшгача — 123 нафар (31,5 фоиз);
- 50-59 ёшгача — 48 нафар (12,3 фоиз);
- 60-69 ёшгача — 17 (4,4 фоиз);
- 70-79 ёшгача — 6 (1,5 фоиз);
- 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)