Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг айни вақтда тўққиз нафари оғир аҳволда. Уларнинг икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда», — дея қўшимча ахборот берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Изоҳ (0)