Қашқадарёлик фотоблогер Умид Нормуродов «Дарё» учун махсус репортаж тайёрлади. Фоторепортажда туристлар қадами узилмайдиган Шаҳрисабз шаҳрининг карантин пайтидаги ҳолати акс этган.
Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳрида 139 минг аҳоли истиқомат қилади. Ҳар йили шаҳарга 140 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюради.
Республика ҳудудидан эса йилига бир миллион саёҳатчи шаҳарни томоша қилишга келади.
Умид Нормуродовнинг маълум қилишича, шаҳарда ЮНЕСКО рўйхатига кирган 22 та тарихий жой мавжуд. Шунингдек, 26 та археология ёдгорлиги, 6 та монумент санъат ёдгорлиги бор.
Изоҳ (0)