Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 1 майдан бошлаб ит ва мушук гўштини сотиш ва уларни истеъмол қилиш тақиқланди, деб хабар беради Reuters.
«Ит ва мушуклар уй ҳайвонлари орасида инсонга энг яқин бўлган жонзотлардир, шу сабабли уларнинг гўштини истеъмол қилишни тақиқлаш ривожланган давлатларда, шунингдек, Гонконг ва Тайван амалиётида нормал ҳолатга айланган», — дейилади хабарда.
Humane Society International маълумотларига кўра, Хитойда ҳар йили 10 миллион ит ва 4 миллион мушук гўшти учун ўлдирилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)