Эрон парламенти раиси Али Ларижоний коронавирус инфекциясини юқтириб олди, деб хабар беради IRNA агентлиги.
Спикер ўзида касаллик белгилари пайдо бўла бошлагач, коронавирусга таҳлил топширган. Тест ижобий чиққан. Ларижоний карантинга жойлаштирилган бўлиб, ҳозирда у муолажа олмоқда.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 50 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, 3,1 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Мамлакатда коронавирус билан касалланган Маслаҳат кенгаши аъзоси Муҳаммад Мирмуҳаммадий, шунингдек, Эроннинг Ватикан ва Мисрдаги собиқ элчиси Хади Хисравшоҳий вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)