Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Хабар берилишича, коронавирусга чалинганлар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашидан аввал қайси жойларда бўлгани ҳақида маълумот бериши учун вазирликнинг коронавирус бўйича расмий сайти — «coronavirus.uz»да янги функция яратилди.
Сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин. Шунингдек, ушбу харита остида «Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути» тугмаси мавжуд. Бу функция ёрдамида беморларнинг шифохонага келишидан аввал қаерда бўлганлигини кўриш мумкин бўлади.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилиш керак.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусни даволашда фойдаланилаётган препарат номи маълум қилинган эди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашда интизом, сабр-тоқат ва масъулият кўрсатишни сўраб, халққа мурожаат қилди
Изоҳ (0)