Осон тайёрланадиган гўштсиз котлет рецепти билан бўлишамиз. Ушбу котлетни гўшт ёки балиқ ёнига гарнер сифатида ёки ўзини сметана билан тортса бўлади.

Фото: Lifehacker

4 порция учун керакли масаллиқлар:

  • Картошка пюреси — ярим стакан
  • Қирғичдан ўтказилган пишлоқ — ярим стакан
  • Тухум — 1 дона
  • Ун — 2-3 ош қошиқ
  • Сметана — 3 ош қошиқ
  • Юмшатувчи (разрихрител)
  • Шивит— ярим боғ
  • Туз ва зираворлар — таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи—1 ош қошиқ

Тайёрланиш жараёни

1․Пюре, пишлоқ, тухум, сметана, ун, юмшатгич, тўғралган кўкат, туз ва зираворларни яхшилаб аралаштирамиз.

Зираворлардан масалан, майдаланган қора мурч ёки картошкали таомларга қўшишга мўлжалланган зираворлар қўшиш мумкин.

2․Ўртача катталикдаги котлетлар ясаб, уларни товада қизиб турган ёғда пишириб олинг.

3․Котлетлар тилларангга киргунга қадар тахминан 5 дақиқа қовуриб оламиз.

Ёқимли иштаҳа!