Карантин даври оила аъзоларимизни мазали таомлар ва ноодатий десертлар билан хурсанд қилиш учун яхши имконият ҳамдир. Қуйида сизга барчага бирдек ёқувчи олмали мусс тайёрлашни ўргатамиз.
10 дақиқа вақт олувчи ушбу десертни тайёрлашга 4 та маҳсулот керак бўлади.
Масаллиқлар:
Кичикроқ олма
Бир чой қошиқ манний ёрмаси
Ярим стакан сув
Таъбга кўра асал ёки шакар
Тайёрланиш жараёни:
Арчиб, тозалаб олинган олманинг устига сув қуйиб, юмшагунига қадар қайнатамиз. Юмшаганидан сўнг санчқи ёки блендер ёрдамида эзиб оламиз. Сўнг манний ёрмаси ва шакар соламиз. Ҳосил бўлган массани сирли идишга солиб, ўрта оловда 5 дақиқа қайнатамиз.
Қайнаган массани совутиб, миксер ёрдамида қаттиқ кўпик ҳосил қиламиз.
Ранглар ва кимёвий қўшимчаларсиз олмали мусс тайёр!
Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
- Болаларга ёқадиган гречкали егуликнинг учта рецепти
- Десерт ўрнини босувчи ва осон тайёрланувчи мевали салат
- 5 дақиқада тайёрланадиган фойдали нонушта
- Тухум пиширишдаги унинг мазасини бузадиган 8 та хато
- Уй шароитида музқаймоқ тайёрлаймиз. Бунинг учун атиги учта маҳсулот керак бўлади
- Профессионал ошпазлар товуқ пиширишда кўпчилик аёллар йўл қўядиган хатоларни санаб ўтди
Изоҳ (0)