Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон давлат комиссиясининг тезкор штабига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Мамлакатда вирус билан касалланиш бўйича яна 16 ҳолат аниқланди. Булар: Нур-Султонда — етти, Атирау вилоятида — икки, Қарағанда вилоятида — олти ва Шимолий-Қозоғистон вилоятида — бир нафар. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони 402 кишига етди», — дейилади тезкор штаб хабарида.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирусдан вафот этиш бўйича учинчи ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Олмаотага блокпостларни айланиб ўтиб кирмоқчи бўлган 3 нафар ўзбекистонлик қамоққа олинди
Изоҳ (0)