Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш тарғиботи доирасида Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ғояси асосида интерфаол ўйин яратилди. Бу ҳақда иттифоқ раиси маслаҳатчиси, Telegram’даги «Koronavirus Info» канали администратори Ҳикматилла Пўлатов маълум қилди.
Ҳикматилла Пўлатовнинг сўзларига кўра, ушбу ўйин учта – ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб, болаларни санитария-гигиена қоидаларига амал қилишга ундашга ёрдам беради.
Таъкидланишича, мазкур ўйиндаги қаҳрамонлар ўзбек миллий анъаналарига мос ҳолда тасвирланган. Ўйин якунида болаларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари эслатиб ўтилади.
«Мазкур ғоя бўйича ЮНИСЕФ билан иш олиб бормоқдамиз. ЮНИСЕФ вакиллари ушбу ғоя БМТ бош котиби Антониу Гутерришга тақдим этилишини, унинг тарғиботи кучайтирилишини маълум қилишди», — дейди Пўлатов.
Изоҳ (0)