Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 нафарга ошиб, 172 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ инфекция 9 нафар беморда аниқланиб, улар 167 кишига етгани хабар қилинганди. Шунингдек, 31 март соат 20:20 ҳолатига кўра, саккиз нафар бемор соғайгани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 март куни Умра сафаридан Туркия орқали қайтган наманганлик аёлнинг коронавирусга чалинган 72 ёшли онаси 27 март куни тонгда инфарктдан вафот этгани, унинг дафн маросимида бирорта ҳам қариндоши қатнашмагани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, коронавируснинг иккинчи қурбони — Тошкентда вафот этган 39 ёшли шифокор касаллигини яшириб, ўзини уйда даволашга урингани, ундан қашқадарёлик 14 ёшли жиянига юққани, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ўсмирнинг аҳволи ўрта оғирликда экани айтилган эди.
Изоҳ (0)