78 ёшли россиялик хонанда Лев Лешенко коронавирус пневмониясига чалинди. Бу ҳақда Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценконинг сўзларига асосланиб, Meduza хабар берди.
«Лев Лешенкони қайта текширувдан ўтказиш натижалари унда коронавирус этиология пневмонияси борлигини кўрсатди», — дейди Проценко.
Лев Лешенко 24 март куни коронавирусни юқтирганликда гумонланиб, касалхонага ётқизилган эди.
Изоҳ (0)