Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, инфекция 2 нафар андижонлик аёлда, 1 нафар фарғоналик эркакда ва 1 нафар тошкентлик эркакда аниқланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 14 яшар болада аниқлангани, у Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.