26 март, пайшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Сеулда экофаоллар касаллик профилактикаси чораларига амал қилишга чақириб, акция ўтказди.

Фото: AP Photo

Марокашнинг Работ шаҳрида одамлар ўз уйи ойнасидан туриб, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни олқишлади.

Фото: AFP

Перуда коронавирус туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолатнинг 10-кунида Лиманинг бўш кўчалари.

Фото: EPA

АҚШнинг Алабама штатидаги аэропортда рейслар қисқаргани учун бекор турган самолётлар.

Фото: Reuters

Италиянинг Бергамо шаҳрида коронавирусдан вафот этганларнинг тобутини крематорийга олиб кетаётган ҳарбий колонна.

Фото: AP Photo

Вьетнамдаги ресторанлардан бирида коронавирус шаклидаги бургерлар тайёрланмоқда.

Фото: EPA

Канаданинг Ванкувер шаҳридаги Линн-Вэлли парваришлаш маркази ишчиси пардани ёпмоқда. Ушбу марказда бир неча киши коронавирус туфайли вафот этди.

Фото: Shutterstock

«Бек Барака» савдо мажмуасидаги карантиндан огоҳлантирувчи маълумот.

Фото: «Дарё»

Боготадаги халқаро аэропортда аравачада ўтирган 1 ёшли боланинг ҳароратини тиббиёт ходими ўлчамоқда.

Фото: Reuters

Ироқнинг Нажаф шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғидаги айиқ ва шер.

Фото: Reuters

Теҳрондаги кўргазма маркази 2000 ўринлик шифохонага айлантирилди.

Фото: «ТАСС»

Швейцариянинг Бёрн шаҳридаги қандолат дўконида юзига ниқоб тақилган пасха қуёнлари.

Фото: Reuters

Германиянинг Ганновер шаҳридаги уйи балконида машқ қилаётган одамлар.

Фото: Reuters

Эфиопиялик христианлар Аддис-Абебада юришга чиқди. Диндорлар юришга бошчилик қилаётган руҳонийнинг қўлидаги тутаётган ладан COVID-19 дан ҳимоя қилишига ишонади.

Фото: Reuters

Одатда сайёҳларга тўла бўлган Калифорниядаги гуллар даласи коронавирус туфайли бўшаб қолди.

Фото: Reuters

Боготадаги Боливар майдонида оч қолган кабутарлар овқат қидирмоқда.

Фото: AFP

ЖАРдаги 21 кунлик карантин вақтида кўп қаватли бинонинг ташқи томонига уйда қолишга чорловчи плакат осиб қўйилди.

Фото: Reuters

Швейцария Алпларидаги устини муз қоплаган ўрик гуллари.

Фото: AP Photo

Афғонистонлик сикх Кобулдаги ҳужум уюштирилган сикхлар ибодатхонасининг синган ойналаридан ташқарига қарамоқда.

Фото: Reuters

Германиянинг Дортмунд шаҳрида қандолатчи ҳожатхона қоғози кўринишидаги пирог тайёрламоқда.

Фото: AFP

Атрофи бўшаб қолган Пиза минораси.

Фото: EPA

Чилининг Пукон шаҳридан Вильяррика вулқони кўриниши.

Фото: Reuters