Миллий футбол лигаси (NFL, Америка футболи) клублари, уларнинг эгалари ва ўйинчилари коронавирусга қарши кураш учун 35 миллион доллардан ортиқ маблағни хайрия қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Кўрсатилган ёрдам 10 дан ортида ташкилотларга йўналтирилган. Улар қаторида ветеранлар, болалар ҳамда муҳтожларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи «Қизил Хоч» жамияти ҳам бор.NFL бундан ташқари турли хил ёрдам дастурларини ҳам ишга туширган. Унда клуб футболчилари фаол иштирок этмоқда. Ўйинчилар одамларни уйда қолиб, коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга чорламоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавиурсни юқтириб олганлар сони эса 531,7 минг кишидан ошган. Вафот этганлар сони эса 24 минг кишидан ошиб кетган.
Ўзбекистонда эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 83 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 23 нафари хорижда бўлиб қайтган, 60 нафар бемор эса улар билан мулоқотда бўлгани сабабли вирусни юқтириб олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)