«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос ПСЖдаги ватандоши Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар барчаси менинг қўлимда бўлганида, Немар аллақачон «Реал»да ўйнаб юрган бўларди. Бироқ ҳаётда барча нарса сиз ўйлагандек бўлавермайди.
Бундай футболчилар дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаши керак. Бугунги «Реал» — бу исталган футболчининг мақсади. Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истайсанми? «Реал»га кел.
Ҳозир Неймар ПСЖда бахтли. У охирги ўйинлардаги каби қувонч ва завқ билан тўп суриши керак. Неймарнинг ўйинини томоша қилишни барча истайди», — дейди Роберто Карлос.
Аввалроқ Неймар «Барселона»га қайтишни истаётгани ва шу мақсадда ПСЖ эгаларига босим ўтказмоқчи экани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)