«Ливерпуль» футбол клуби бош мураббийи Юрген Клопп коронавирусга қарши курашаётган барча шифокорларга миннатдорчилик билдирди.
— Уйда қололмайдиган ва ишлашда давом этаётган одамларга муносабатингиз қандай?
— Буни изоҳлаш учун инглиз тилидаги сўз бойлигим етмайди. Бу ақл бовар қилмас, бу жуда яхши. Кеча менга интенсив терапия бўлими шифокорлари «You’ll Never Walk Alone» қўшиғини куйлаётгани тасвирланган видео жўнатишди. Бу видеони кўриб шу заҳоти йиғлаб юбордим.
Бу одамлар шунчаки ишлаётганини эмас, бу ишни тўғри кайфият билан адо этаётгани англатади. Улар ўзгаларга ёрдам беришга ўрганиб қолган. Буни ўрганишимиз керак, чунки одатда бизни ўз муаммоларимиз қизиқтиради, холос.
Бироқ бу улар учун ҳар кунлик иш. Улар беморларга ёрдам бериб, ўзини хатарга қўяди. Мен шунчаки ўз кечинмаларимни юзага чиқариб беролмаяпман», — дейди Клопп.
Emotional watching this. So much respect for NHS staff at the best of times, but at the moment, putting their lives on the line to protect us from this virus, wow! Total heroes. #YNWA #NHSHeroes pic.twitter.com/VJlA4WrsXO
— Mary Kelly Foy MP (@marykfoy) March 26, 2020
Маълумот учун, «Жерри ва унинг шериклари» гуруҳи томонидан ижро этилган «You’ll Never Walk Alone» қўшиғи «Ливерпуль» жамоасининг мадҳияси ҳисобланади. Мазкур қўшиқ ҳар бир ўйин олдидан «қизиллар» мухлислари томонидан ижро этилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)