Инглиз футбол клублари «Барселона» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, 28 ёшли футболчига «Эвертон» ва «Вест Ҳэм»дан қизиқиш бор. Даниялик футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Каталон клуби уни 18 миллион евродан кам бўлмаган миқдордаги пулга сотишга тайёр. «Барселона» айнан шунча маблағ эвазига футболчини «Леганес»дан сотиб олганди.
Брэйтуэйт жорий мавсум «Барселона» сафида учта ўйин ўтказди. Клуб уни Луис Суарес ва Усмон Дембеленинг жароҳати сабаб трансфер ойнасидан кейин сотиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)