Канадада Бу лақабли айиқ қишки уйқусидан уйғониб, қор остидан чиқди, деб ёзади Meduza.

Фото: Meduza

Ушбу жараённи айиққа қаровчи ходим Николь Гангнон видеога олган. Айнан ушбу аёл айиқни уйқудан турганидан сўнг биринчи бўлиб қарши олди:

«Ҳаа, салом! Катта болам ўзимнинг, ойинг сен билан фахрланади. Сени кўрганимдан хурсандман», — дейди Николь.

Гангнон саккиз йил давомида Бунинг уйқудан уйғонишини видеога олишга уринган, бироқ ҳар сафар унга аппаратуранинг тайёр эмаслиги панд берган.

Аёл айиқни кўриб кўз ёшларини тийиб тура олмади. «Унга камера орқали эмас, ўз кўзим билан қараётганим жуда ажойиб. У шундай бахтлики, қалбим қўшиқ куйлаётганга ўхшайди. Бу жойидан турганида эса унинг юзида табассумни кўриш мумкин. У худди ‘Салом, олам, мен яна сиз биланман’, деяётганга ўхшайди», — дейди Николь.