Вьетнамда коронавирус шаклидаги бургерлар тайёрланиб, хўрандаларга етказиб берилмоқда, деб ёзади «Korrespondent.net».
«Бизда шундай гап бор: нимадандир қўрқсангиз, уни еб қўйинг. Шунинг учун коронавирус шаклидаги бургерни ейишингиз билан у сизга бошқа қўрқинчли туюлмайди», — дейди коронабургер муаллифи.
Коронабургерни тайёрлаш учун сабзавот шарбати ва кўк чойдан фойдаланилмоқда. У ташқи кўриниши билан вирус тузилишини эслатади.
Маълумотларга кўра, 25 март ҳолати бўйича Вьетнамда коронавирусни юқтирган барча бемор, яъни 16 кишининг ҳаммаси соғайиб кетган.
Изоҳ (0)