АҚШнинг Орегон штатида яшовчи аёл хайрли амали унга омад келтирганини таъкидламоқда, деб ёзади UPI.
Анна Чаркович ва унинг эри Брайан кўчада адашиб қолган болани учратиб қолди ҳамда уни уйига элтиб қўйди. Анна ушбу воқеадан сўнг Oregon Lottery Raffle лотереяси чиптасини сотиб олди.
«Бировга яхшилик қилдимми, мен билан ҳам яхшилик юз бериши керак, деб ўйладим. Ютишимни олдиндан сездим, интуиция менга панд бермади», — дейди аёл.
Лотереядан эр-хотинга бир миллион доллар чиқди. Аёл ва унинг турмуш ўртоғи пулларни мамлакат иқтисодиёти барқарорлашмагунча ишлатмай туришга қарор қилди.
«Ҳозир иқтисодиётнинг ҳолати тушунарсиз. Шунинг учун пулни эҳтиёт қилишимиз керак», — дейди Брайан.
Изоҳ (0)