Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилгани хабар берилган эди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, фуқаролар интернет тармоғи ва телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ҳам икки ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Бироқ Spot’нинг ёзишича, айрим ОАВ ва Telegram каналлари бу хабарни нотўғри талқин қилди. Хусусан, «Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқа тўловларидан икки ойга озод этилди» деган хабарлар пайдо бўлди.

«Ўзбектелеком»да фойдаланаётган телекоммуникация хизматлари учун тўловлар ҳисобланишда давом этиши, лекин интернет ва телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган абонентлар учун хизмат кўрсатиш тўхтатиб қўйилмаслиги айтилган. Компания қарздорлик юзага келмаслиги учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни сўраган.

Ucell ва Mobiuz компаниялари улар тақдим этадиган хизматлар ушбу қарор доирасига кирмаслигини ва тўловсиз хизматлар тақдим этилмаслигини маълум қилган.

«Кўрсатилган хизматлар учун барча тўловлар ўз вақтида тўланиши керак», — деб ёзилган Mobiuz хабарида.

Эслатиб ўтамиз, BeelineMobiuzUzonline ва Uzmobile ўз абонентларига коронавируснинг тарқалиши ҳақида тезкор ва расмий маълумотларни олиш учун «Дарё» ва бошқа сайтларга бепул кириш имкониятини тақдим этганди.