25 март, чоршанба кунидан Ўзбекистонда тиббиёт ниқобисиз юрганларни жаримага тортиш бошланди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

Фото: «Дарё»

«Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса. Агар таксида йўловчи бўлса, ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.

Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп», — дея изоҳ берди у.

Жамоат жойларида эса доим одам бўлгани сабабли тиббий ниқоб тақиш шартлиги таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда карантинга олинганлар ва унинг қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилганлар сони маълум қилинганди.