25 март, чоршанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Хитойнинг Нанкин шаҳридаги боғда коронавирусдан ҳимояланиш учун палаткада овқатланаётган одамлар.

Фото: Reuters

Тошкентдаги «Фарҳод» бозорида савдо-сотиқ жараёни. Ниқобсиз одамнинг ўзи йўқ. 25 мартдан эътиборан кўчага ниқобсиз чиққанлар жаримага тортилиши белгиланган.

Фото: «Дарё»

Ҳиндистонда коронавирус туфайли 21 кунлик карантин эълон қилинди. Карантинга амал қилмаганларни полиция таёқ билан калтаклаб тарқатмоқда.

Фото: Reuters

Деҳлида полиция карантин қоидаларига риоя қилмай кўчага чиқаётганларни таёқ ёрдамида калтакламоқда.

Фото: Reuters

Перуда жорий қилинган карантин туфайли Лимадаги пляжлардан бирини қушлар эгаллаб олди.

Фото: AP Photo

Римдаги касалхонада коронавирусга чалинганларни даволаётган шифокор.

Фото: Reuters

Хитойнинг Чэнду шаҳридаги пандаларни кўпайтириш илмий-тадқиқот маркази ташрифчилар учун очилди.

Фото: AFP

Бангкокдаги универмагда етказиб бериш хизмати ходимлари бир-биридан масофа сақлаб ўтирибди. Улар мижозларнинг буюртмаси тайёр бўлишини кутмоқда.

Фото: Reuters

Хорватия пойтахти Загребда зилзиладан зарарланган уй деворида «парчаланган юрак» номли инсталляция пайдо бўлди.

Фото: EPA

Индонезиянинг Сурабая шаҳрида тўйи бўлаётган келин дезинфекция камерасида дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Reuters

Коронавирус аломатлари аниқланган одамларни жойлаштириш учун Барселонадаги кўргазма залида ташкил этилган вақтинчалик шифохонада кроватлар олдида турган аскар.

Фото: Reuters

Шанхайда икки ойлик фарзандини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун болани ўзи ясаган капсулага солиб олган эркак.

Фото: Reuters

Афғонистон пойтахти Кобулдаги сикхлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужумдан сўнг йиғлаётган аёл. Террорчилик ҳаракати оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.

Фото: AP Photo

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган деҳқон бозорининг исириқ растаси.

Фото: «Дарё»

Исроилнинг Рамат-Ган шаҳридаги сафари-паркда туғилганига 6 кун бўлган филча.

Фото: Reuters

Ухандаги темир йўл вокзалининг кутиш залини дезинфекция қилаётган ишчилар. Вокзал коронавирус инфекцияси сабаб ёпилган.

Фото: Reuters

Афинада Греция мустақиллиги куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News бошловчиси билан суҳбат қурмоқда.

Фото: NYT

Непалда Эверестга яқин жойдаги кўприкда юкларни ташиётган хачирлар.

Фото: AFP

Буюк Хитой деворининг бир қисми ташрифчилар учун яна очилди.

Фото: AP Photo

Калифорнияда пляж яқинидаги сёрфер ҳайкалига ниқоб тақиб, қўлқоп кийгизиб қўйишди.

Фото: Reuters

Германиянинг Ганновер шаҳридаги ҳайвонот боғида онаси билан ўйнаётган қутб айиғи боласи.

Фото: Shutterstock