ФИФА ташкилоти ёзги трансфер ойнасини 2021 йилнинг январига қадар узайтиришни клублар билан муҳокама қилмоқчи, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Таъкидланишича, мазкур қарор коронавирус сабаб зарарга учраган клублар молиявий ҳолатини тиклашга хизмат қилади. Яқин вақт ичида ФИФА бу масалани клублар билан муҳокама қилади. Айрим жамоалар раҳбарлари бу ғояни қўллаб-қувватламоқда.
Келаётган трансфер ойнасида клублар улкан молиявий йўқотишлар сабаб катта харидларга қўл урмаслиги кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европада коронавирус сабаб Беларусь чемпионатидан бошқа барча футбол чемпионатлари тўхтатилган. Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ҳам қолдирилган. Евро—2020, Токио—2020 Олимпиадаси ва Копа Америка—2020 мусобақалари эса 2021 йилга сурилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)