«Аталанта» клуби дарвозабони Марко Спортьелло коронавирусга йўлиқди, дея маълум қилмоқда бергамоликлар матбуот хизмати.
27 ёшли дарвозабон коронавирусга қон таҳлили топширган ва у ижобий натижа берган. Футболчида ҳозирча касаллик аломатлари кузатилмаган.
Шу тариқа Спортьелло коронавирусга йўлиққан илк «Аталанта» футболчисига айланди. Футболчи «Валенсия»га қарши кечган жавоб ўйинида (4:3) иштирок этганди. Испан клубининг 35 фоиз футболчисида мазкур вирус аниқлангани хабар қилинганди. Аввалроқ «Аталанта» футболчилари 27 мартга қадар карантинда сақланиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» ва «Валенсия» ўртасидаги Милан шаҳрида кечган баҳс Италияда, хусусан Ломбардия ҳудудида коронавируснинг кенг ёйилишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга доир: «Бу ҳақиқий биологик бомбага айланди». Италияда коронавируснинг кенг тарқалишига футбол учрашуви сабаб қилиб кўрсатилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)