Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкент вилояти ҳокимлиги коронавирус юқтирган ҳамшира ҳақидаги ўзи тарқатган хабарни ўзи ёлғон деб атади

    23.03.2020, 20:50 69064

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вилоят ҳудудида ҳамшира коронавирус юқтириб олгани ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Telegram’даги саҳифасида хабар қолдирилган.

    Аввалроқ Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматига таяниб, Тошкент вилоятида беморларни даволаётган ҳамшира коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ИИББ матбуот хизмати ушбу ахборотни вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан олган.

    Ҳокимликнинг коронавирус тарқалишига қарши ишлар тўғрисидаги 23 мартдаги дастлабки расмий маълумотида ҳозиргача вилоятда тўққиз кишида коронавирус аниқлангани, беморларнинг тўққизинчиси ҳамшира эканлиги маълум қилинган эди. Ҳокимлик ахборотида у айнан қаерда ҳамширалик қилгани айтилмаган.

    23 март куни соат 19:50 да вилоят ҳокимлигининг Telegram каналида шундай ахборот пайдо бўлди: «Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади, бу мазмундаги хабарлар ёлғон. Ҳурматли блогер ва журналистлар, юзага келган ҳолат учун узр сўраймиз ҳамда айни мазмундаги хабарларни тарқатмаслигингизни илтимос қиламиз».

    Вилоят ҳокимлигининг аниқлик киритишича, тўққизинчи бемор ҳамшира экани ҳақидаги ахборот манбаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари бўлиб, улар техник хатога йўл қўйган. Айни вақтда тўққизинчи беморга оид янги тафсилотлар маълум қилинмаган.

    Ҳокимликнинг 23 март куни коронавирус тарқалишига қарши қилинган ишлар тўғрисидаги расмий ахбороти соат 20:06 да таҳрирланган ҳолда такроран эълон қилинган — таҳрирланган ахборотдан вилоят ҳудудидаги коронавирусга чалинган беморлар ҳақидаги маълумот олиб ташланган.

    Маълумот учун, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус эпидемияси вақтида ёлғон, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқарувчи хабар тарқатган ОАВ ва блогерларни жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган эди. Вазирликнинг бу ташаббуси жамоатчилик томонидан эътирозлар билан кутиб олинган, айни вақтда мавжуд вазият ҳақида ўз вақтида ҳаққоний ахборот бермаган, ноаниқ ёки ёлғон ахборот берган давлат органларига ҳам чора кўрилиши лозимлиги таъкидланган эди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича миллий стратегия имзоланди

    Бугун, 15:35

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    Бугун, 15:25

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    Бугун, 15:15

    Осиё ўйинлари. Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Тайпейини енгиб, ярим финалга йўл олди

    Бугун, 15:07

    Зеленский қурол ишлаб чиқариш бўйича халқаро альянс тузилганини эълон қилди

    Бугун, 14:55

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    13:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.