«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусга таҳлил топширди.
А Bola нашрининг хабар қилишича, таҳлил португалиялик футболчида коронавирус йўқлигини кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду айни дамда Мадейра оролидаги (Португалия) уйида карантинда бўлиб турибди.
Аввалроқ «Ювентус»нинг уч нафар футболчиси — Даниэле Ругани, Блез Матюиди ва Пауло Дибалада коронавирус аниқланганди.
Роналду 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан 117 миллион евро эвазига туринликлар сафига ўтганди. Жорий мавсум 35 ёшли футболчи Италия чемпионатида 22 ўйин ўтказиб, 21 та гол ва учта самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)