Фарғонада ЙПХ ходимларига хизматда фойдаланиш учун скутерлар топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирда скутерлар синовдан ўтказилмоқда. Ходимлар учун улардан фойдаланиш, техник имкониятларини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилган.
Тез орада хизмат автомобиллари ҳаракатланиши ноқулай бўлган ҳудудларда, кўп қаватли турар жойлар мавзеларида мотопатруль йўналишлари йўлга қўйилади.
Мазкур скутерлардан Фарғона ва Қўқон шаҳарларида хавфсиз туризм, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш жараёнида фойдаланилади.
Қайд этилишича, скутерлар камхаржлиги, шовқин чиқармаслиги ва тор йўлларда ҳаракатланишда қулайлиги билан афзал ҳисобланади.
Изоҳ (0)