22 март, якшанба куни тонг соат 4:30 да Туркиядан чартер рейс билан Бухорога 240 нафар ўзбекистонлик келтирилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар бермоқда.
Бухоро халқаро аэропорти раҳбари Тоҳир Баҳроновнинг таъкидлашича, хориждан қайтарилган фуқаролар Ситораи Моҳи-Хоса санаторийсига 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Санаторий тўлиқ изоляция ҳолатига келтирилган.
Санаторияда Туркиядан келтириладиганлар карантинга олиниши муносабати билан кундалик даволанувчиларга жавоб бериб юборилган.
Изоҳ (0)