Сурхондарёда йўлни кесиб ўтаётган пиёда Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, воқеа 18 март куни Қумқўрғон туманининг «Элабод» маҳалласида содир бўлган.
Фуқаро Н.Х. Nexia’сини Шўрчи—Қумқўрғон йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётганда, йўлни чапдан кесиб ўтаётган пиёда Н.П.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан 19 март куни туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
16 март куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида содир бўлган ЙТҲда ҳам бир пиёда ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)