Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун аксарият йирик тадбир ва маросимлар қатори масжидларда жума намозини ўқиш ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ўзбекистонда ҳам жума намози ўрнига пешин намозини уйда ўқиш тавсия этилди. Reuters агентлиги дунёнинг турли мамлакатларида 20 март, жума куни пешин намози қандай адо этилгани бўйича репортаж эълон қилди.

Кот-дъивуарлик 36 ёшли Исмоил Бадир онаси Камил Фатма билан уйда пешин намозини ўқимоқда.

Фото: Reuters

Ар-Риёддаги Ар-Ражи масжидида муаззин азон айтиб, пешин намози вақти бўлганини билдирмоқда.

Фото: Reuters

Иордания пойтахти Аммандаги Ал-Ҳуссайни масжиди кириш қисми лента билан тўсиб қўйилган.

Фото: Reuters

Рамаллоҳда масжидлар ёпилгани сабабли фаластинликлар тротуарда жума намозини ўқимоқда.

Фото: Reuters

Кения пойтахти Найробидаги Жомия масжиди эшигига коронавирус хавфи сабабли масжид ёпилганлиги тўғрисида эълон осиб қўйилган.

Фото: Reuters

Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжидига жума намозига келган одамларнинг аксарияти ниқоб тақиб олган.

Фото: Reuters

Зеница шаҳридаги маҳаллий ислом кенгаши аъзолари Султон Аҳмад масжидида намоз ўқимоқда. Боснияда коронавирус тарқалишни бошлагач, масжидларда жума намозини ўқиш тўхтатиб қўйилди.

Фото: Reuters

Бағдоддаги масжидда жума намозини ёлғиз ўқиётган имом-хатиб.

Фото: Reuters

Покистоннинг Пешавор шаҳрида жума намозига тўпланган мусулмонлар. Ҳозирда Покистонда 500 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланган.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги Жума масжидига жума намозига йиғилган мусулмонлар касаллик тезроқ тугатилишини сўраб дуо қилмоқда.

Фото: Reuters