Голливуд актёри, продюссер, сценарийнавис Брюс Уиллис 19 март куни ўзининг 65 ёшини нишонлади. Актёрнинг рафиқаси Instagram’даги саҳифасига жойлаган суратлардан кўриш мумкинки, байрам коронавирус пандемиясига қарамасдан жуда яхши ва қувноқ тарзда ўтган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Уиллиснинг 41 ёшли турмуш ўртоғи Эмма Хемминг туғилган кун эгаси шортик ва майкада қизлари — етти ёшли Мейбл Рей ва беш ёшли Эвелин Пенн билан копток ўйнаётгани тасвирланган видео билан бўлишган.
«Алюминийли копток билан тунги ўйинларимиз», — деб ёзади Хемминг. Шунингдек, у роликка «карантин» хештегини ҳам қўшиб қўйган.
Брюс Уиллис ўз карьераси давомида юздан ортиқ ролларни ижро этган. Улар орасида «Чақилмас ёнғоқ», «Олтинчи туйғу», «Армагеддон», «Слевиннинг омадли сони», «Гуноҳлар шаҳри», «Бешинчи элемент» каби фильмлар машҳурликка эришган.
Изоҳ (0)