• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Режиссёр Сарвар Каримов «Сарвқомат дилбарим»даги ўпишиш саҳнаси ва титрлар кесиб ташлангани учун «Milliy TV»ни судга беришини маълум қилди

    Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари асосида ўзбекистонлик режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган фильм 20 март куни «Milliy TV» телеканали орқали эфирга узатилди. Сарвар Каримов эфирга узатилган фильмнинг энг муҳим қисмлари — Илёс ва Асалнинг Иссиқкўл бўйидаги бўса саҳнаси кесиб ташланганидан норозилигини билдириб, байрамдан сўнг телеканални судга беришини маълум қилди.

    Кадр: «Сарвқомат дилбарим»

    Кадр: «Сарвқомат дилбарим»
    Қадрли «Milliy TV» телеканалининг айрим ижодкорлари. Сизларни илгари ҳам унчалик қаттиқ яхши кўрмасдим-у, кечаги ишингиздан кейин умуман ёмон кўриб қолдим. Телеканалингизни бутун ижодий жамоамиз билан ёмон кўрамиз. Магазинчи Ғайбулла ҳам сизларни ёқтирмайди, ўзи айтди менга.

    Кеча, яъни 2020 йил 20 март соат 22:00 да мен режиссёрлик қилган «Сарвқомат дилбарим» фильми телеканалингизда эфирга узатилди. Уялмасдан, мендан рухсат сўрамасдан, бир оғиз маслаҳатлашмасдан фильмнинг энг муҳим саҳналаридан бири бўлмиш — Илёс ва Асалнинг Иссиқкўл бўйидаги бўса саҳнасини кесиб ташлабсизлар. Авваламбор, бу саҳна сюжет учун ўта муҳим. Қолаверса, айнан шу саҳнада фильмнинг ғоясига хизмат қилувчи кийик образи илк бора томошабин кўз олдида гавдаланарди. Бу кийик метафора бўлиб, бахт тимсолини ўзида ифода этади. Афсуски, сизлар метафора нима эканини тушунмасангиз керак. Акс ҳолда уни кесиб, йўқ қилиб ташлашга виждонингиз йўл қўймаган бўларди.

    Шу ўринда сизларга савол бермоқчи эдим: наҳотки одам шу қадар қўрқоқ бўлиши мумкин? Икки одам кадрда ўпишса – мусаффо осмонимиз узилиб қаро ерга қулаб тушадими? Ёки ўзбек ўпишмайдими? Ёки бу фильмда уйдан қочиб, кўча-куйда ўпишиб юриш тарғиб қилинганми? Фильмни ўзи кўраётганда мундоқ умумий маъно-мазмунига ҳам аҳамият берасизларми? Ёки ақл-у фаросатингиз фақатгина асарни алоҳида-алоҳида кадр даражасида кўришдан уёғига ўтмайдими? Фильмнинг бошида катта қилиб 16+ деб ёзилган бўлса, жонивор кечаси 22:00 дан кейин берилаётаган бўлса – нима муаммо? Қолаверса, кинони мен тасвирга олганман, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бадиий кенгаши тасдиқлаган, шу саҳнаси билан Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Туркия кинотеатрлари намойиш этган, фестиваль ва танловларда қатнашган. Шундай экан, сиз нимадан қўрқасиз? Гап тегса – менга тегади, «Ўзбеккино»га тегади-ку! Сизларга тегмайди. Тегса ҳам, «Ана, режиссёрдан сўранглар нега бунақа уятсиз кино олганини. Бизга «Ўзбеккино» берди кинони, биз қўйдик», десангиз ҳам бўлади-ку?! Нега бу қадар қўрқоқсиз? Нега бу қадар калта ўйлайсиз? Қилаётган ишингиздан ўзингиз уялмайсизми? Наҳотки бир умр қўрқиб, қалтираб, икки пуллик ишингиздан айрилиб қолиш ваҳимаси билан яшаб, ўлиб кетаверасизлар? Сиз ҳам одамсиз-ку, қул эмас. Онгли мавжудотсиз-ку. Мия нимага берилган ўзи? Ўпишиш саҳнаси «Ўткан кунлар»да ҳам, «Шум бола»да ҳам бор-ку. Ёки бу фильмлар ҳам уятсизми? Ёки Чингиз Айтматов ёмон ёзувчими, уятсиз, маънавиятсиз асарлар ёзганми? Кесмасангиз — дунё остин-устун бўлиб кетар экан, мен билан алоқага чиқиб, бир оғиз маслаҳатлашсангиз бўлмасдими?

    Бундан ташқари Илёснинг «Илҳом» театрида фое бўйлаб юриш саҳнасини ҳам кесибсизлар. Чунки деворда рассом Сардор Эркиновнинг «Метаморфозалар» туркум картиналари илинган эди. Ярим ялонғоч эркак ва аёлларни кўриб, қўрқиб кетган бўлсангиз керак-да. Шу саҳна эфирдан кетса – ўзбек миллати пароканда бўлиб, ёшларимиз ёппасига уятсиз бўлиб кетади-ку ахир, тўғрими?

    Аммо энг ачинарлиси – фильм якунидаги титрларни ҳам буткул кесиб ташлабсизлар. Яъни бу билан фильм учун бир йил фидокорона хизмат қилган юз кишига яқин жамоанинг меҳнатини сариқ чақага илмагансизлар. Илгари титрни яшин тезлигида ўтказиб юборардингиз. Бунисига кўниккан эдик. Эфир вақти фалон пул, буни биз ҳам тушунамиз. Аммо якуний титрни буткул кесиб ташлаш – қип-қизил сурбетлик эмасми?

    Хуллас, мен сизлардан хафаман ва душанба куни яхши ният билан адвокат йўллаб, телеканалингизни судга бераман. Зора, шу инседентдан кейин қолган телеканалларимизга ҳам инсоф тегиб қолар ва оз бўлса-да, киноижодкорларнинг меҳнатини қадрлашни ўрганишар. Лекин сизларни бари-бир ёмон кўраман. Ўзингизни ўзингиз ҳам ёмон кўрсангиз керак. Тағин билмадим...

    Наврўз байрами билан ҳам табрикламайман сизларни. Сизлар – ёмон одамсизлар!

    Сарвар Каримов, кинорежиссёр

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон телеканаллари биргаликда коронавирус профилактикаси кунларида «Уй кинотеатри» акциясини амалга оширмоқда. «Ўзбеккино» телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган 30 та янги фильмни тақдим этган. Улар орасида «Сарвқомат дилбарим» «Қўқон шамоли», «Авлоний», «Биринчи август» ва бошқалар бор.

    Мавзуга доир: 

    • «Сарвқомат дилбарим» фильмида Адиз Ражабов иштирокидаги ўпишиш саҳнаси қандай суратга олинган? (видео)
    • «Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?». «Сарвқомат дилбарим»да нима учун қирғиз актрисаси бош ролда ўйнаганига ойдинлик киритилди
    • Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ
    • Ўзбек киносида 10 млн сўмга тушадиган эшак саҳнасини 100 минг сўмга олиш — қоидабузарлик. Нега бундайлигини Сарвар Каримов тушунтиради

    21.03.2020, 14:45   Изоҳ (0)   82068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Севимли Болливуд юлдузларининг болаликдаги суратлари (фото)

    21.03.2020, 11:54

    Хитойда карантиндан кейин биринчи кинотеатр иш бошлади. Аммо ҳеч ким келмади

    20.03.2020, 21:32

    Карантин вақтида қайси хорижий фильмларни томоша қилиш мумкин?

    20.03.2020, 19:41

    «Тахтлар ўйини» сериалининг яна бир юлдузида коронавирус аниқланди

    20.03.2020, 11:28

    Соҳиб Аббосхон АҚШда меҳмонхонада сувоқчилик қилгани ва қизининг сўзлари уни йиғлатгани ҳақида гапирди (видео)

    19.03.2020, 21:20

    Ҳиндистонда коронавирус туфайли фильмларни суратга олиш тўхтатиб қўйилди. Улар орасида «Форрест Гамп»нинг ҳиндча ремейки ҳам бор

    19.03.2020, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.