Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва аёллар теннис ассоциацияси (WTA) доирасидаги барча мусобақалар коронавирус сабаб 8 июнга қадар тўхтатилди.
АТP матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур санагача бўлган бўлган мусобақаларнинг барчаси музлатилган. 8 июндан кейинги беллашувлар тақвим бўйича ўтиши режа қилинган.
Шу тариқа аёллар ва эркаклар ўртасидаги Мадрид ҳамда Римдаги мусобақа, Старбург (Франция) ҳамда Работ шаҳридаги WTA турнирлари. Шунингдек, ATP доирасидаги Мюнхен (Германия), Эшторил (Португалия), Женева (Швейцария) ва Лиондаги (Франция) мусобақалар тақвим бўйича ўтказилмайди.
Халқаро теннис ассоциацияси (ITF) ҳам 8 июнга қадар бўлган мусобақаларни тўхтатганини маълум қилди.
Изоҳ (0)