• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 14 мартдан бошлаб Франция, Италия ва Британия билан авиақатновларни тўхтатади

    Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 12 март куни бўлиб ўтган йиғилиши баёнига мувофиқ, Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 14 мартдан бошлаб, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқароларининг ҳамда ушбу мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга кириши вақтинча чекланади.

    Шунингдек, 14 мартдан бошлаб чегара ўтказиш пунктлари орқали сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларга ташриф буюрган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳам Ўзбекистонга кириши вақтинча чекланади.

    Маълум қилинишича, жорий этилаётган чекловлар дипломатик ва хизмат паспорти эгаларига қўлланилмайди. Шунингдек, чекловлар санаб ўтилган олти давлатнинг фуқаролари ҳамда шу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар улар Ўзбекистонга ташриф буюрганга қадар 14 кун давомида ушбу мамлакатларга ташриф буюрмаган бўлса, қўлланилмайди.

    Зарурат туғилган тақдирда, санаб ўтилган давлатлардан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин.

    Бундан ташқари, вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар раҳбарлар ва ходимларга чет эл сафарларини имкон қадар чеклаш тавсия қилинган

    Юқорида санаб ўтилган давлатлардан чартер рейслар билан Ўзбекистонга олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилояти ҳудудидаги белгиланган тиббий муассасаларга 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

    Шунингдек, республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилади. Маҳаллий даражада режалаштирилган оммавий тадбирларни қисқартириш чоралари кўрилади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус тарқалган 14 давлатдан келган фуқароларни карантинга олиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март, чоршанба куни, коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди ҳамда мазкур вирус ҳақида гапирди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича алоҳида кўрсатма берди.

    ЖССТ 11 март куни коронавируснинг пандемия даражасига етганини маълум қилди. Мазкур ташкилот вакили эса коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори эканини билдирди.

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга корнавирус кириб келгани ҳақида тарқалган хабарлар Соғлиқни салқаш вазирлиги томонидан рад этилди. АОКА эса ОАВ ва блогерларни коронавирус ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликка чақирди.

    Мавзуга доир:«Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 13 мартнинг асосий хабарлари

    Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 март куни Сеулдан Тошкентга Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларининг илк гуруҳи қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Миллий авиакомпания 1 мартдан бошлаб Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши сабабли Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб тургани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Япония ва Италияда коронавирус авж олиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Токио ва Римга бўлган йўналишдаги қатновларни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, Жидда ва Мадинага бўлган авиақатновлар ҳамда Афғонистон ва Эрон билан ҳам авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилган.

    14.03.2020, 00:04   Изоҳ (0)   42566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўлда 18 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдирди

    13.03.2020, 23:50

    Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларнинг нефтгазлилик салоҳияти ўрганилади

    13.03.2020, 23:35

    Нукусда Matiz ва «Газель» тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

    13.03.2020, 23:20

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» экспорт тўхтатилгани учун пиёз нархи тушиб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    13.03.2020, 22:49

    Тошкент ерусти метроси учун яна 10 та «Москва» поезди сотиб олинади

    13.03.2020, 22:34

    АОКА блогерлар ва ОАВни коронавирус ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликка чақирди

    13.03.2020, 22:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.