• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Korean and Migrations мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов якунланди

    Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга жўнатиш бўйича фирибгарликка йўл қўйган Korean and Migrations хусусий бандлик агентлигининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Маълум қилинишича, 2019 йил 10 октябрда жамият раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, 10 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Тергов жараёнида 2372 нафар фуқаро жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, жамият томонидан 24,2 миллиард сўмдан зиёд моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

    Дастлабки тергов давомида жами 10 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш, уй қамоғи ва гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

    Таъкидланишича, дастлабки терговдан яширинган шахсларга нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, улардан ушбу пул маблағларини қайтаришга қаратилган барча куч воситалари ишга солинади ва фуқароларга етказилган моддий зарарнинг қолган қисмини қоплаш чоралари кўрилади.

    Қайд этилишича, 2020 йил 9 март куни жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан тўлдирилган.

    Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси тузилган ва уни тасдиқлаш ҳамда тегишли судда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилган.

    Хусусий бандлик агентликлари билан боғлиқ вазият ҳақида

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун 2018 йил октябрь ойида кучга кирган эди. 2019 йил кузидан бери Human, Korean and migrations ва бошқа хусусий бандлик агентликларининг раҳбарларига нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди (маълумотларга кўра, саккизта агентликка қарши жиноят иши қўзғатилган).

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни 2,6 млрд сўмга чув туширгани аниқланди

    Виждонсиз хусусий бандлик агентликлари муаммоси 2019 йил декабрида Олий Мажлис Сенатида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Хусусан, сенатор Фаррух Дадахўжаев мигрантларнинг маблағларини ҳимоя қилиш механизми йўқлиги учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини танқид қилиб, агентликлар билан банк ҳисоб-китобларини аккредитив асосида олиб боришни таклиф қилган эди.

    Ўз навбатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонунга ўзбекистонликларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича виждонсиз хизмат кўрсатилишидан ҳимоя қила оладиган тузатишларни киритиш ниятини билдирган эди.

    17 февраль куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 100 га яқин одам Тошкентдаги Мустақиллик майдонида йиғилиб, Human агентлиги томонидан етказилган зарарнинг қоплаб берилишини талаб қилган эди. Улар билан дастлаб бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов учрашди.

    Кейинроқ норози фуқаролар билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам учрашди. Учрашув якунларига кўра, ҳукумат раҳбари Human бандлик агентлиги томонидан фуқароларга етказилган 21 миллиард сўм (тахминан 2,2 миллион доллар) миқдоридаги зарарни вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари фонд ҳисобидан вақтинча қоплаб туриш ҳақида топшириқ берди.

    Шу воқеалардан сўнг Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларига хорижга ишга кетаётган фуқаролардан пул ундириш тақиқланиши кўзда тутувчи ҳужжат тайёрланди.

    Мавзуга доир: Фото: Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда

    14.03.2020, 09:13   Изоҳ (0)   31687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эркакнинг «юриб кетиши»га аёлнинг ўзи сабабчи бўлади — Пардозчи қиз ҳикояси

    14.03.2020, 08:51

    Ўзбекистон 14 мартдан бошлаб Франция, Италия ва Британия билан авиақатновларни тўхтатади

    14.03.2020, 00:04

    Янгийўлда 18 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдирди

    13.03.2020, 23:50

    Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларнинг нефтгазлилик салоҳияти ўрганилади

    13.03.2020, 23:35

    Нукусда Matiz ва «Газель» тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

    13.03.2020, 23:20

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» экспорт тўхтатилгани учун пиёз нархи тушиб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    13.03.2020, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.