Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва туман ҳокимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, зиёлилар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Президент матбуот хизмати ахборотига кўра, йиғилишда давлат раҳбари халқ ҳаётини янада яхшилашга йўналтирилган ислоҳотлар одамлар билан мулоқот ва маслаҳат асосида ишлаб чиқилаётганини таъкидлаб ўтган.
Хоразмга ҳам жойларда аҳолини қандай муаммолар ташвишга солаётгани ҳақида суҳбатлашгани келдим. Шунинг учун менга кўпроқ масала қўйсангиз, натижа бўлади. Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш — Ватанга хиёнатШавкат Мирзиёев 12 мартдан бери Хоразм вилоятида бўлиб турибди. У вилоятга сафари давомида «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасидаги Develop Textile корхонасида, Янгиариқ туманидаги йилига 5 миллион доллар даромад келтирадиган иссиқхонада бўлди, Ичан-қалъага ташриф буюриб, Амир Тўра мадрасасининг реставрацияси билан танишди, Хивадаги Президент мактаби ўқувчилари билан мулоқот қилди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)