Тошкентда 21 ёшли йигит рашк сабабли ўз танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 9 март куни соат 23:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчасидаги кафеда содир бўлган. 1999 йилда туғилган йигит Н.Ш. 1998 йилда туғилган таниши У.Т. билан бир қизга бўлган рашк сабабли ўзаро жанжаллашган. Вазият жиддий тус олиб Н.Ш. ошхона пичоғи билан У.Т.ни танасининг турли қисмларига 8 марта жароҳат етказиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 март куни туман прокуратураси томонидан Н.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдор ушланган.
Изоҳ (0)