Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ 8 март, якшанба куни, соат 05:30 да Тошкент шаҳар, Миробод туманида К.И.га тегишли қора рангли Mersedes Benz ва унинг ёнида турган оқ рангли BMW русумли транспорт воситаларида ёнғин чиқиб, автомашиналарнинг двигатель ва салон қисмлари ёнгани юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарга кўра, мазкур ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ 8 март куни тонгда кўп қаватли уйлардан бирининг олдидаги автотураргоҳда қолдирилган BMW X5 ва Mercedes GLC автомобиллари ёниб кетгани хабар қилинган, ижтимоий тармоқларда қимматбаҳо автомобиллар қайта тиклаб бўлмайдиган даражада зарарлангани ҳақидаги видео ва суратлар тарқалганди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳар иккала машина бир аёлга тегишли бўлган.
Изоҳ (0)