Dream City Development компанияси Ўзбекистоннинг барча аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди.Dream City Development компанияси ушбу баҳорий кунда Ўзбекистоннинг барча аёлларини байрам билан чин юракдан табриклайди ҳамда ўзининг чуқур ҳурмати ва энг самимий тилакларини билдиради.Бугунги кунда аёллар кўплаб касбларни танлаши ва ўрганишлари мумкин. Улар даволайдилар, қурадилар, таълим берадилар, тадқиқот қиладилар, яратадилар, бошқарадилар – юртимиз ҳамда замонавий жамият ривожига улкан ҳисса қўшмоқдалар, шу билан бирга оила бағрида ҳам ўз вазифаларини унутмайдилар.«Ҳар қандай жамиятнинг маданият даражасини унинг аёлларига муносабатидан билиб олса бўлади. Бу— исбот талаб қилмайдиган, ҳақиқат», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.Бугунги кунда аёллар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг муносиб меҳнат қилиши ва ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш Ўзбекистонда жамият ва давлат ривожланишининг устувор йўналишларига айланмоқда.
Доно, меҳнатсевар, севимли, оқкўнгил ва нозик аёллар – сизлардек ҳеч ким бу дунёда уйғунлик ва ёрқин ҳаётни ярата олмасди! Оналар, қизлар, аёллар – сизлар бизнинг ҳаётий кучимиз, муҳаббат ва гўзаллик манбайисиз! Сизларни чин қалбимиздан 8 март ёрқин байрам билан табриклаймиз ва сизларга шундай гўзал бўлиб қолишингизни тилаймиз!
Изоҳ (0)