8 март, якшанба куни, Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа доирасида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
-91 килограмм вазнда рингга чиқаётган ўзбекистонлик Санжар Турсуновга чорак финалда эронлик Туфан Шарифи рақиблик қилди. Ҳакамлар 3 раунд якунига кўра, Санжарнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа Турсунов 2020 йил ёзида Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди ва лицензион мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб -69 килограмм вазн тоифаси вакили Бобоусмон Ботуров ҳам Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганди.
Изоҳ (0)